Устозларим — менинг фаҳрим
ХАТНА УСТАЛАРИ – УСТОЗЛАРИМ Тиб илмида, хусусан жарроҳлик йўналишида илк устозим падари бузрукворим Иброҳим Бекмирзоевич бўладилар. Отажоним “Доктор Шерназаров” номи билан танилиб, болалар жарроҳи бўлсаларда, барча ёшдаги ва турли йўналишдаги беморларни даволайдилар, бош мия ва юракдан бошқа барча аъзоларда жарроҳлик амалиётларини бажарадилар, тиббиёт олийгоҳида талабаларга болалар жарроҳлиги йўналишида дарс бериб, маърузалар ўқиб келадилар. Шу …
