Хатна маркази ҳақида
Марказ ҳақида
Ш.Шерназаровнинг хатна услуби — хавфсиз ва самарадор
Бизнинг хатна марказимизда суннат амалиёти лазер технологияси ёрдамида эмас, балки замонавий ва самарали усуллардан бири — термокоагулятор аппарати орқали амалга оширилади. Кўпчилик одамлар ушбу усулни “лазер билан хатна” деб атайди, чунки жараён тезкорлиги, оғриқсизлиги ва қонсиз ўтиши билан лазерга жуда ўхшайди. Аммо ҳақиқий мутахассис сифатида таъкидлашим жоизки, термокоагулятор усули лазер технологиясидан фарқли равишда бир қанча муҳим афзалликларга эга.
Осон кечади
Термокоагулятор аппарати лазерга яқин самара беради, бироқ у билан солиштирганда, терида камроқ жароҳат қолдиради, тўқималарга минимал таъсир кўрсатади ва шифо топиш жараёни ҳам анча тез ва осон кечади.
Оғриқ кузатилмайди
Бу усул нафақат тиббий жиҳатдан хавфсиз, балки бола учун психологик томондан ҳам енгилроқ бўлади. Жараёнда қон кетиши, оғриқ ёки катта асоратлар деярли кузатилмайди.
Хатна маркази манзили
Тошкент шаҳар, Олмазор тумани. «Нурафшон» айланма кўчаси, «LorMed Servis», 3-қават, 36-хона
📞+99893-7338686 (Қабулхона)

