Жарроҳ-шифокор
Шуҳрат Иброҳимнинг
хатна маркази

Мақсадимиз: болани осон, енгил, хавфсиз ва чиройли хатна (суннат) қилиш!

Веб сайтимизга хуш келибсиз!

Хатна усулимиз болани ёши, характери ва жисмоний ҳолатига мос ҳолда энг оптимал, қулай ва енгил суннат қилишга қаратилган. 

ХАТНА УСУЛИМИЗ

— махсус термопичоқ ёрдамида кесамиз. Термопичоқ ҳавфсиз бўлиб, қонсиз хатна қилиш имконини беради. Бу усулда хатна қилиш динимиз қоидаларига мувофиқ келади.  

— хатна махсус, тикувсиз (чоксиз) хатна қилиш имконини берувчи асбоблар ёрдамида амалга оширилади. Бу инструментлар стерилланган бўлиб, санитария қоидаларига жавоб беради.

— хатна усулимиз стандарт ҳолатда қонсиз, чоксиз бўлгани учун нисбатан тез (1-2 дақиқада) бажарилади. Шу сабаб болалар стандарт хатнага ўртача 5 дақиқага кириб чиқади, бу эса ўз навбатда стресс вақтини қисқартириш имконини беради.

— ностандарт хатнада, яъни булбулчаси ичкарига тортилувчан бўлганда, заруратга кўра, кейинчалик сўрилиб кетадиган, зарарсиз чок қўйилиши мумкин.

— биз суннатга мувофиқ, 7 кунлик (чиллали) чақалоқларни режали хатна қиламиз. Табиий фимоз (кўрчўчоқ) туфайли хатна жараёнида қон чиқиши мумкин, аммо хатнадан кейин қўшимча профилактика мақсадида махсус воситалар қўйилиши ҳисобига одатда қонамайди.

— оғриқсизлантириш мақсадида уч ёшгача бўлган болаларда одатда спрей ва геллар қўлланади (стандарт хатнада).

— Сезгиси кучли бўлган кичик болаларни ҳамда гапга кўнадиган, руҳан тайёр бўлган каттароқ ёшдаги болаларни PlayStation ўйнатиб, маҳаллий инъекцион (укол) оғриқсизлантириб хатна қилинади («VIP xatna»).

— болани қўрқуви кучли бўлганда, маҳаллий оғриқсизлантирувчи инъекцияни ҳавфсиз бажариш учун седацияли хатна қиламиз. Бунда бола 10-15 дақиқага ухлатилади (маскали инголяция) ва хатна бутунлай оғриқсиз ва ҳаяжонларсиз ўтади.

МУТАХАССИС

Др. Шуҳрат Иброҳим (Шерназаров) 15 йиллик жарроҳлик тажрибасига эга бўлган, ҳар йили минглаб турли тоифадаги хатналарни амалга ошириб келаётган хатна устаси бўлиб, ҳозирда замонавий тиббиёт ва шарқ табобатини интеграцияси асосида уникал хатна усулини тарғиб қилиб келаётган мутахассис ҳисобланади. Шуҳрат Иброҳим сўнги йилларда ўнлаб шогирдлар етиштириб, Республикамиз бўйича бир қанча хатна марказларни ташкил қилмоқда.

 

Кўрсаткичларимиз

5000

дан ортиқ хатналар

10

кунига хатналар сони

4000

ортиқ миннатдорчилик изҳори

10+

шогирдлар етиштирилди

ХАТНА УСУЛИМИЗ:

#drshernazarov #xatna_markazi #sunnat #xatna #hatna #обрезаниевташкенте #хатна_маркази

— энг ҳавфсиз, тез (1-2 дақиқа) бажариладиган ва нисбатан тез битадиган усул;
— махсус термопичоқ ва стерил асбоблар ёрдамида;
— суннатга мувофиқ, 7 кунлик чақалоқлардан бошлаб, 7 ёшли болаларни PlayStation ўйнатиб ўтказилади (VIP);
— маҳаллий оғриқсизлантирувчи спрей ва геллар ёрдамида, катта ёшдагиларда инъекцион анестезияли хатна;
— мураккаб ҳолларда бутунлай оғриқсиз ва стрессиз седацияли хатна;
— одатда қонсиз, игна-ипсиз, боғловсиз ўтказиладиган стандарт хатна.*

*Истисно (ностандарт) ҳоллар: фимоз, баланит, семизлик, микропенис, яширин жинсий олат кабилар.

Мақсадимиз: болани тез, енгил ва хавфсиз суннат (хатна) қилиб, парваришини тўлиқ назорат қилган ҳолда уни ва ота-онасини ушбу синовдан муваффақиятли ўтишига ёрдам бериш! ✅

Болани хатна қилишга оид саволларга жавоблар

Ҳар йили мингдан ортиқ болаларни хатна қилар эканман, ушбу суннат амалиётини ўтказиш учун энг афзал давр бу 7 кунлик, 40 кунлик чақалоқлик даври ҳамда 7 ёш, деб ҳисоблайман. Чунки янги чақалоқларда оғриқ ҳисси камроқ бўлади, улар тез тинчланади, парвариши осон бўлади ва жароҳати тез битади. Ақлини таниган, гапни тушунадиган 7 ёшли болаларда инъекцион анестезия билан бутунлай стрессиз хатнани амалга ошириш имкони бўлади. Албатта, зарурат бўлганда, болани фимоз ёки бошқа сабабдан шикояти бўлганда, кўрсатмага кўра ҳар қандай ёшда ҳам хатна қилиш мумкин.

Хатнага қарши кўрсатмалар абсолют (мутлақ) ва нисбий бўлади. Абсолют қарши кўрсатмага яширин жинсий олат (скрытый половой член), микропенис (олат бошчасининг кичиклиги) ва коагулопатия (қон ивишининг бузилиши) каби ҳолатларларни киритишимиз мумкин. Агар болани олат бошчаси семизлик фонида қов соҳасидаги тери ости ёғ қавати ичига кирувчан бўлса ва айниқса, бола ўтирадиган даврда (7-10 ойлик), ҳали юриб кетмаган бўлса, унда болани хатна қилишга шошмаслик керак. Чунки бу ҳолатда агар жарроҳ фиксацион чок ёки олат бошчаси чиқиб туришини таъминлаш мақсадида бошқа восита қўлламаган бўлса, ҳамда болани парвариш қилувчи олат бошчаси чиқиб туришини таъминлай олмаса, унда олат бошчаси ичкарига тортилиб, устидан тери қоплаб битиши мумкин. Бу эса қўшимча амалиётлар ўтказишга сабаб бўлади. Бундай асоратларни олдини олиш учун мутахассис ҳавф даражасини баҳолай олиши ва барча чора-тадбирларни қўллаши лозим. Болада қон ивиши билан боғлиқ муаммолар аниқланганда гематолог кўриги ва маслаҳати керак бўлади.

Нисбий қарши кўрсатмаларга боланинг шамоллаган ҳолати ёки икки ҳафта ичида иситма ва бошқа шамоллаш белгилари кузатилганлиги, вакцина ёки антибиотиклар қабул қилганлиги, болада неврологик касалликлар мавжудлиги кабиларни киритамиз. Бу ҳолатларда бир вақтнинг ўзида болани жинсий олатида фимоз ёки бошқа шикоятлари бўлса, унда зарурат юзасидан хатна қилиш мумкин. Нисбий қарши кўрсатма мавжуд бўлганда болани ҳатнадан олдин педиатр, болалар невропатологи каби мутахассислар кўригидан ўтказиш тавсия этилади.

Баҳор ва куз фасллари, айниқса, апрел, май, август, сентябр ойлари энг кўп хатна қилинадиган мавсумдир. Бироқ ҳозирги тиббиёт ривожланган даврда хатна усулимиз анча такомиллашган бўлиб, хатнадан кейин қўлланадиган самарали антисептик ва битирувчи воситалар мавжудлиги ҳамда кўпчиликнинг уйида хона ҳароратини мўътадил ушлаб турадиган кондиционерлар борлиги сабаб биз бутун йил давомида хатна қиламиз. Олдинги даврларда кузатилган “газак олишлар” ҳозирда деярли учрамайди. Шундай бўлса-да, қаҳратон қиш ва ёзни чилласида ўтказиладиган хатналарни аксарияти кўрсатмага биноан, зарурат юзасидан ўтказилади.

Ақли кирган (7 ёш атрофидаги) болаларни хатнадан олдин ушбу суннат амалиётга руҳан тайёрлашни тавсия қиламан. Клиникамизда хатна олдидан бола ҳаққига болани ота-онаси, бобо-бувиси ҳамда хатна қилувчи мутахассиснинг биргаликда дуо қилишлари одат тусига кирган. Бола маҳаллий оғриқсизлантириш мақсадида қилинадиган инъекцияни хотиржам ўтказса кейинги асосий жараён енгил ва бутунлай оғриқсиз ўтади. Боғча ёшдаги болаларни аксарияти эса уколдан қўрқишади ва инъекциядан сўнг дори таъсир қилгунча бўлган муддатда (5-10 дақиқа) тинч ётмаслиги сабаб инъекцион анестезия уларга кўпроқ стресс олиб келиши мумкин. Шу боис кичик ёшдаги болаларга хатнадан ярим соат олдин парацетамол ёки ибупрофен сақловчи дориларни (шамча, сироп ёки таблетка кўринишида) беришни тавсия қиламиз. Хатна жараёнини эса тез, қисқа муддатда ўтказишга ҳаракат қиламиз. Яна бир муҳим маслаҳат шуки, болани хатнага имкон қадар ухлатмасдан, балки уйқусига яқин, ўйнаб чарчаган ҳолида олиб келган афзал, бу энг содда, табиий ва фойдали тадбирлардан ҳисобланади. Яқинда ухлаб турган болаларга эса бироз уйқу келтиручи, тинчлантирувчи дорилардан (ёшига мос дозада фенистил ёки зодак каби антигистамин препарат) беришни тавсия қиламан. Чақалоқлар эса табиий равишда тез-тез ухлаб туриши сабаб уларга заруратсиз дори бериш керак эмас. Чақалоқлар учун энг яхши дори бу она сути, одатда улар онани эмиб тез тинчланади.

Хатнадан олдин бола ўта оч ҳам, ўта тўқ ҳам бўлмаслиги тавсия этилади. Шунингдек болалар хатнадан бир кун олдин ва кейин (жароҳат битгунча) таркибида турли кимёвий моддалар бўлган маҳсулотлар, ширинликлар, рангли ичимликлар ва аллергенлардан парҳез қилмоғи лозим.

Табибларнинг хатна усулини ўз замонасинг энг мақбул усули деб ҳисоблайман. Ҳатто биз ҳам баъзида профилактик мақсадда табиий гемостатик восита сифатида куйдирилган пахтадан фойдаланамиз. Шу билан бирга биз замонамиз ютуқларидан ҳам фойдаланиб, хатна учун ишлаб чиқилган махсус асбобларни ва термокоагулятор ускунасини қўллаймиз. Сўнги йилларда хатна усулимизни анча такомиллаштириб, қонсиз, чоксиз, боғловсиз, хавфсиз хатналарни амалга оширмоқдамиз. Нерв блокадаси билан ўтказиладиган хатналар эса ушбу суннат амалини бутунлай оғриқсиз ўтказишга имкон беради. Олдинги жарроҳлар скалпел (ўткир пичоқча) билан кесишган, одатда қон чиққан, қон томирларни боғлашга ёки тикишга тўғри келган. Сўнг жароҳат устидан боғлам қўйишган (ҳозир ҳам кўплаб жарроҳлар шу усулни қўллашда давом этмоқда). Замонавий жарроҳлар кўпроқ турли хил коагуляторлар ёки лазердан фойдаланишади. Жарроҳлик амалиётларида қўлланадиган электрокагулятор аппарати билан хатна қилишни, шахсан мен, маъқулламайман, бундай коагулятор болалар учун кўпроқ электр куйиш жароҳати олишига ва бошқа асорат ҳавфларини пайдо қилади, деб биламан. Лазер эса бу —  нур. Баъзи клиникаларда хатна лазер нури билан амалга оширилади. Биз хатна марказимизда лазер нурини қўлламаймиз, балки термокоагулятордан фойдаланамиз. Аксари аҳолимиз бизнинг усулимизни ҳам “лазер” деб номлайди, бу усулларнинг фарқига кўп ҳам бормайди. Термокоагулятор аппарати эффекти лазерникига ўхшаш бўлса-да, бироқ ҳозирда мавжуд бўлган бошқа барча усуллардан камроқ жароҳат қолдириши, ҳавфсизлиги ва қулайлиги жиҳатидан афзалдир (бу мутахассис сифатида шахсий хулосам). Албатта, бу ерда жарроҳнинг маҳорати, тажрибаси ва асбоблари ҳам муҳим аҳамиятга эга. Ҳаттоки, мутахассиснинг ўз устози ва беморларининг дуоларини олганлиги ҳам кўп аҳамиятлидир.

Хатна жараёни умумий наркоз ёки маҳаллий анестезия (оғриқсизлантириш) билан ўтказилиши мумкин. Биз одатда маҳаллий анестезия усулини қўллаймиз. Бунда чақалоқ ва боғча ёшидаги болаларда лидокаин сақловчи спрей ва малҳамлар билан бир-икки дақиқада қисман анестезияга эришилади. Хатна жараёни одатда нисбатан тез (2-3 дақиқа) ўтказилиши боис улар муолажа хонасида қисқа муддат бўлишади. Болаларда қўрқув ҳиссини йўқ қилиш учун турли салавот, нашид, тиловат ва карнай-сурнай мусиқа овозлари қўйиб берилади. Турли ўйинчоқлар билан чалғитилади. Ақлини таниган болаларгагина лидокаин инъекцияси орқали тўлиқ анестезия амалга оширилади. Умумий наркозни эса кўрсатмага биноан, қўллаш афзал бўлган ҳолларда, бола учун зараридан фойдаси кўп деб топилгандагина қўллаш мумкин, деб ҳисоблайман. Шунингдек, болаларга қўшимча сифатида олдиндан берилган оғриқ қолдирувчи воситалар хатнадан кейинги илк даврни енгил ўтишига хизмат қилади.

Жароҳат одатда чақалоқларда ўртача 5 кунда, каттароқ ёшдаги болаларда 10 кунларда битади. Юрадиган ёшдаги болалар одатда хатнадан сўнг клиникамиздан ўзлари юриб чиқишади.

Хатнадан кейин парвариш қилувчи (одатда онаси) болани хатна қилинган соҳасини 3-5 кун давомида антисептик воситалар билан 3-4 маҳал ишлов бериб туради (биринчи босқич). Олат бошчаси учидаги сийдик чиқадиган тешигини артиб, тозалигини сақлайди. Бу даврда жароҳат ўрни шишиб қизариши мумкин, устига оқимтир-сарғиш ёки кулранг парда қоплаши мумкин, бу нормал ҳолат. Жароҳатдан сел келиши тўхтаб, усти бироз қуригач ҳар куни бир маҳал мойчечакли дамламада ёки бирор антисептик қўшилган илиқ сувда жароҳат устидаги хилтлар тозалангунча (одатда 3-5 кун) обзанча (ванночка) қилинади (иккинчи босқич). Бу даврда жароҳатга турли ёғларни, асосан зайтун ёки чаканда ёғларини 2-3 маҳал томизиб туришни тавсия қиламан. Жароҳат устидаги хилтлар (корочка) тозалангач олат бошчаси ва халқасига яна 3-5 кун давомида 2 маҳал аччиқ бодом ёғидан томизиб турилса, чандиғи ихчам, текис ва чиройли шаклланади (учинчи босқич).

Ҳа, бизнинг клиникамизда ҳар бир хатна бўлган болага унинг исм-шарифи, туғилган санаси ёзилган, ким томондан, қачон ва қаерда хатна қилинганлиги тартиб рақам билан қайд қилинган махсус ҳужжат берилади. Ушбу сертификатни орқа томонида эса ота-она учун болани парвариш қилиш йўриқномаси жойланган. Шунингдек, сертификат юзида шифокор ва клиника телефон рақамлари ҳамда хатна қилган мутахассис билан онлайн маслаҳат олиб туриш учун телеграм профили QR-коди берилган.

Савол жавобларнинг тўлиқ матни PDF файлни юклаб олинг

Биз билан боғланинг

Яна саволлар қолдими?

Хатнага оид саволларингиз бўлса, марҳамат бизга мурожаат қилинг.

Иш жараёнларидан лавҳалар

Қачон хатна қилиш керак?